«Daryo.uz» сайтида Тошкентдаги «Фин ярмаркалари»га бағишланган туркум мақолаларини эълон қилган журналист Инна Аккерманцеванинг мавзуга оид навбатдаги мақоласини эътиборингизга тақдим қиламиз.
27 июль, жума куни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги ROOTS супермаркетида Учтепа ИИБ ва туман солиқ инспекцияси ходимлари томонидан гўёки Россияда мусодара қилинган молларнинг савдоси тўхтатилди.
Воқеа жойида Россиянинг 2 нафар фуқароси ИИБ ходимларига паспортларини кўрсатишдан бош тортган. Маълум бўлишича, улар Россия божхона хизмати мусодара қилган товарлар савдоси ҳақида эълон қилган. Бироқ Россия маҳсулотлари ўрнига Тошкентдаги бозорлардан сотиб олинган куртка ва оёқ кийимларни сотган.
Аниқланишича, ҳеч қандай ҳужжатда россиялик фуқароларнинг исми келтирилмаган. Барча ҳужжатлар Ўзбекистон фуқаролари номига расмийлаштирилган. Шу боис Россия фуқароларига нисбатан ҳеч қандай чора кўришнинг имкони топилмаган.
«Фаровон замон гроуп» МЧЖ директори жойни ижарага олиш қоидаларининг бузилгани, реклама эълонларида нотўғри маълумотлар келтирилгани, касса аппаратисиз савдо қилингани учун маъмурий жаримага тортилган.
Ўзини Владимир шаҳридан келган Иван ва Миша деб таништирган россияликлар ўз фаолиятини тўхтатмоқчи эмаслиги эмаслигини маълум қилган, шунинг учун бундай ярмаркалар бошқа ҳудудларда ҳам пайдо бўлиши эҳтимоли катта.
Аввалроқ Тошкентда пайдо бўлган «Фин ярмаркаси»да Россия товарлари ўрнига Хитой маҳсулотлари сотилгани хабар қилинган эди. Россия божхонаси Тошкентдаги «Фин ярмаркалари» бўйича расмий баёнот берган.
Изоҳ (0)