«ҚозАвтоСаноат» Ўзбекистон бозорига кириб боришни режалаштираётгани, бироқ бунинг учун давлат томонидан экспорт олди жараёнларининг молиялаштирилиши ва субсидиялар ажратилиши зарурлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистонда бизнинг соҳамизни ривожлантиришнинг истиқболлари ниҳоятда катта. Бироқ бунга қаршилик қилаётган ички тўсиқлар бор. Бу аввало юк ташиш ва сертификатлаштириш тўловларини қисқартириш билан боғлиқ. Масаланинг ечими давлат томонидан қўллаб-қувватланиши керак», — деди «ҚозАвтоСаноат» раҳбари Олег Алфёров.
Алфёровнинг фикрича, бундай тизим хорижда, жумладан, Россияда аллақачон йўлга қўйилган.
«ҚозАвтоСаноат» маълумотларига қараганда, корхона жорий йилнинг 6 ойи давомида 14,6 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси ишлаб чиқарган.
Изоҳ (0)