Халқаро курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган божхона тўлови ундирилмайдиган товарлар учун бир календар чорак мобайнида 1000 доллар ҳажмида чеклов ўрнатилди, деб ёзади Spot «Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига таяниб.
Илгари ушбу кўрсаткич ойига 1000 долларга тенг эди. Халқаро почта жўнатмалари орқали юридик шахслар номига келаётган божхона тўлови ундирилмайдиган товарлар учун 100 долларлик чеклов ўрнатилди (бир календар чорак учун).
Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар ҳақида давлат божхона хизмати органларига олдиндан электрон тарзда хабар бериш тизими татбиқ этилади.
Изоҳ (0)