Ўзбекистон Жаҳон банкининг LPI индекси — логистика самарадорлиги бўйича рейтингида 117-ўринни эгаллади, деб ёзади Spot.
LPI индекси маҳсулотларни етказиб бериш осонлиги ва миллий ҳамда халқаро даражадаги савдо логистикасининг ҳолатини акс эттиради. У 6 омилга асосан тузиб чиқилади: божхона самарадорлиги, инфратузилма сифати, халқаро ташувларни амалга оширишнинг соддалиги, логистика қамрови, юкларни кузатиш ва етказиб бериш муддатига риоя этиш шулар жумласидан.
168 та поғонадан иборат рейтингнинг энг юқори ўринларини Германия, Нидерландия, Швеция, Бельгия, Сингапур, Буюк Британия, Япония, Австрия, Гонконг, АҚШ эгаллади.
Ўзбекистон 117-ўринда Арманистон (116) ва Замбия (118)нинг ўртасида жойлашди. Марказий Осиё мамлакатлари ичида энг яхши кўрсаткич Қозоғистонга тегишли бўлди — 77-ўрин. Энг ёмони эса — Тожикистонда (147).
Изоҳ (0)