Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистон муфтийсига онасининг вафоти муносабати билан таъзия мактубини йўллади, дея хабар берилмоқда идора расмий сайтида.

Фото: ЎМИ

Фото: ЎМИ

Муҳтарам муфтий ҳазратлари,

Сизга, волидаи муҳтарамангиз Турдигул ҳожи онанинг вафотлари муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси, хусусан, ўзим номимдан чуқур таъзия изҳор этаман. Ҳожи онанинг вафотларидан чуқур қайғуда эканимни билдираман.

Сиз каби олим, обид, боадаб, ота-онанинг қадрига етадиган фарзандни тарбиялаб, оналик вазифаларини гўзал тарзда, мукаммал адо этиб, юзлари ёруғ ҳолда Яратганнинг ҳузурига риҳлат қилган онахонимизнинг охиратлари обод бўлсин.

Аллоҳ таоло «Луқмон» сурасида: «Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик» деб марҳамат қилади. Сиз, марҳума онангизнинг хизматларини қилиб, яхшиликда бардавом бўлиб, дуоларини олиб, бахтли фарзанд мақомини олдингиз, Аллоҳ таоло волидангизга қилган холис хизматларингиз сабаб, Сизни икки дунёда мукаррам қилсин.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муборак ҳадиси шарифларидан бирида бундай марҳамат қиладилар: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши – кўп миқдордаги нафл садақа беришидан яхшироқдир» (Имом Термизий ривояти).

Албатта, сиздаги бу гўзал ахлоқни шаклланишида меҳрибон марҳума волидангизнинг хизматлари чексиз бўлгани шубҳасиз.

Аллоҳ таоло пойи жаннат – волидангизнинг барча яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин.

Яна бир бор чуқур таъзиямизни қабул қилгайсиз!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Илон Маск Twitter’да Apple рекламалари тикланганини эълон қилди
Дунё
Туркиянинг Kizilelma қирувчи дрони илк парвозни амалга оширди (видео)
Дунё
Хитой Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатдими?