Қорақалпоғистоннинг энг кекса компанияларидан бири «Қорақалпоқбоян» АЖ ўз акцияларининг 30 фоизини 3 миллиард сўмга сотмоқда. Бу ҳақда Spot хабар берди.
«Қорақалпоқбоян» Нукусда қизилмия илдизини ишлаб чиқаради. 1963 йили ташкил этилган. Корхона 16 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик қилади.
«Қорақалпоқбоян» АЖ 2 минг тонна сиқилган ва 200 тонна 12 фоиз намликдаги сараланган қизилмия илдизини ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона ўз маҳсулотларини Россия ва бошқа давлатларга экспорт қилади.
«Қорақалпоқбоян» 1998 йилдан эътиборан акциядорлик жамияти ҳисобланади. Компания акциядорларининг 75 фоизи — Ўзбекистондаги жисмоний шахслар, 25 фоизи — хитойлик инвесторлар.
Изоҳ (0)