18—21 июль кунлари Ўзбекистон Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси делегацияси Беларусга ташриф буюрди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Беларусь Давлат мулк қўмитасида бўлиб ўтган музокараларда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
18 июлдан 21 июлга қадар давом этган ташриф мобайнида Ўзбекистон делегацияси Беларусь Миллий кадастр агентлиги, Белгеодезия корхонаси, Белгипрозем лойиҳа институти, «БелPAСХАГИ» аэрофотогеодезия корхонаси ҳамда Минск минтақавий давлат агентлиги, ер кадастри агентлиги мисолида интерактив хизматлар кўрсатиш жараёни билан танишди.
Шунингдек, Беларусь Давлат мулк қўмитаси ҳамда Ўзбекистон «Давергеодезкадастр» қўмитаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома лойиҳаси муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)