Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Швеция терма жамоаси посбони Робин Ольсен Римнинг «Рома» жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда «бўрилар» матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: «Рома»

Фото: «Рома»

«Рома» Даниянинг «Копенгаген» жамоасига Робин учун 12 миллион евро тўлайди. Шундан 3,5 миллион евроси бонус сифатида берилиши кўзда тутилган.

Футболчи римликлар билан беш йиллик шартнома имзолади.

Робин ЖЧ—2018 да Швеция терма жамоаси сафида ажойиб ўйин кўрсатиб, кўплаб кучли клублар назарига тушганди. «Рома» эса жамоанинг асосий дарвозабони Алиссон «Ливерпуль»га сотгач, дарҳол Робинни ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракатларни бошлаб, уни муваффақиятли якунига етказди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди