Йўловчиларни ташиш хизматини янада яхшилаш, юк ортиш ҳажми ва вагонларнинг айланмасини кўпайтириш, темир йўл орқали юкларни ташиш самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда, деб ёзади «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати.
Сўровномада асосан йўловчилар ва тадбиркорларнинг манфаатлари инобатга олинган. Шунингдек, махсус, шу жумладан, сайёр ишчи гуруҳлар тузилиб, улар жойлардаги вазиятни, талаб ва таклифларни ўрганиб келмоқда.
Бундан ташқари, махсус ишлаб чиқилган сўровнома «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг расмий сайти ва «Uforum.uz» форумида жойлашган. Унда ҳар бир фойдаланувчи нафақат белгиланган саволларга жавоб бериши, балки ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириши мумкин.
Саволномада долзарб мавзудаги масалалар қамраб олиниб, кенг жамоатчиликка кўриб чиқиш учун тақдим этилган. Ундаги саволларга жавоб бериш ва фикр-мулоҳазалар билдириш мумкин, шунингдек, сўровнома билан «Uforum.uz» форумида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)