Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 9 июль куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2016 йил охири 2017 йил бошларида Учтепа туманида яшовчи Д.Х. исмли аёл фирибгарлик билан ўзганинг маблағини қўлга киритганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Д.Х. Гулистон кўчасида яшовчи Г.Х. исмли аёлнинг уйида унга чет элдан парфюмерия маҳсулотларини олиб келиб беришни ваъда қилиб 82 минг АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.
Фирибгар аёл қўлга олинган.
Изоҳ (0)