Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида жиноий ишлар бўйича судлар 26442 шахсга нисбатан қўзғатилган 20283 ишни кўриб чиқди. Бу ҳақда «Газета.uz»га Ўзбекистон Олий суди расмий вакили Азиз Обидов маълум қилди.
Бунда 375 киши оқланди ёки реабилитация қилинди, айбдор деб топилганлар сони 19683 кишини ташкил қилиб, улардан 4828 нафарига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 13657 нафарига нисбатан эса бошқа турдаги жазо белгиланди, 1198 киши шартли судланди.
1770 киши озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиши муносабати билан суд залидан озод қилинди, 15504 киши муддатидан олдин ва шартли жазо ўташдан озод қилинди, 4791 кишига белгиланган жазо енгиллаштирилди, 4101 кишига нисбатан асоссиз белгиланган моддалар ўзгартирилди.
Ҳисобот даврида 4634 киши жиноий жавобгарликдан озод қилинди.
196,1 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги моддий зарарни қоплаб берган 2226 кишига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар белгиланди.
9032 жиноий иш, яъни барча ишларнинг 45 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, Олий суд коллегияси томонидан назорат тартибида 678 кишига нисбатан 524 киш кўриб чиқилди. Қуйи турувчи судларнинг 53 шахсга нисбатан ҳукмлари бекор қилинди, 266 кишига ўқилган ҳукмлар ўзгартирилди.
Изоҳ (0)