G20 саммитида жаҳон иқтисодиётига яқин ва узоқ келажакдаги қандай омиллар хавф солаётгани айтиб ўтилди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, Sputnik хабар бермоқда.
Иқтисодиётга хавф солаётган омиллар молия вазирлари ва марказий банклар раҳбарлари йиғилиши якунида қабул қилинган коммюникеда келтириб ўтилган.
Омиллар қаторида ўсиб бораётган молиявий заифлик, савдо ва геосиёсатдаги таранг вазиятнинг авж олиши, тенгсизлик ва умумий тизимдаги ривожланиш даражасининг пастлиги санаб ўтилган.
Маълум бўлишича, ҳозирда дунё миқёсида ишсизлик даражасининг сўнгги 10 йил ичидаги энг паст кўрсаткичи қайд қилинмоқда. Глобал иқтисодий ўсиш даражаси эса барқарорлигича қолмоқда.
Ҳисоботда келтирилишича, ривожланаётган мамлакатлар нарх-навонинг ўзгарувчанлиги ва капиталнинг ташқарига чиқиб кетишига қарши курашмоқда.
Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб ишсизлик бўйича суғурталаш тизими жорий қилинади. Тизим доирасида ишсиз, бироқ ўз бизнесини бошлашни режалаштираётган фуқароларга тўлиқ ҳажмдаги субсидия тўланади. Уларнинг якка тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши харажатлари тўлаб берилади.
Изоҳ (0)