Қозоғистоннинг Тарбағатай туманида археологлар Елеке Сази қўрғонидаги қазишма ишларида уч мингга яқин тилла буюмларни топди. Улар милоддан аввалги VIII—VII асрларга тааллуқли. Бу ҳақда вилоят акими матбуот хизматига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тарбағатай массивини ўрганиш чоғида 200 та қўрғон топилганлиги таъкидланмоқда. Елеке-2 мақбарасини қазиш ишлари жараёнида уч мингдан ортиқ тилла буюмлар топилган.
Улар орасида бошқа ҳеч бир қабристондан топилмаган ноёб буюмлар, масалан, аёллар зираклари, қимматбаҳо тошли аёллар маржони, шунингдек, отлар учун олтиндан ишланган аслаҳа бор.
Бу топилмалар ўша замон одамларида технологиялар, металлургия ихтисослиги ривожланганлиги, конлар, фойдали қазилмалар қазиб олиш кашф этилганлигини тахмин қилиш имконини беради.
Ҳозирги пайтда қўрғонда қазиш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)