Ливандаги қочқинлар лагерларидан 300 нафар қочқин Сурияга қайтиб келди. Бу ҳақда Россиянинг Суриядаги контингенти вакили генерал-майор Алексей Сиганкой баёнот берди, деб ёзади «РИА Новости».
Унинг таъкидлашича, Суриянинг аксарият ҳудудларида қочқинларнинг қайтиши учун тегишли шарт-шароитлар яратилган.
Олдинроқ йил бошидан буён Сурияга 100 мингдан ортиқ қочқин қайтгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)