Ўтган йил июнида араб давлатлари томонидан бошланган блокада Қатар иқтисодиётига салбий таъсир ўтказмади. Бу ҳақда мамлакатнинг истиқболли режалаштириш ва статистика вазири Солиҳ бин Муҳаммад ан-Набит баёнот берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, мамлакат ЯИМи 2030 йилгача ўсиш режасида белгиланган кўрсаткичларни қайд этмоқда.
«Қатар иқтисодиёти кучли ва мамлакатга қарши санкциялар оқибатларини муваффақият билан бартараф этмоқда», — маълум қилди у.
Изоҳ (0)