Тошкент ИИББга 17 июль куни 22:00 дан бошлаб 18 июль соат 07:00 соатгача бўлган вақт мобайнида автотранспорт воситасининг давлат рақами ўғирлаб кетилгани ҳақида 5 та ариза келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзо Улуғбек туманидаги Буюк Ипак йўли ва Чуст кўчаларида қолдириб кетилган автомобилларнинг давлат рақамлари ўғирлаб кетилган. Воқеа жойида эгалари давлат рақамини қайтариб олиш учун боғланиши керак бўлган Telegram каналининг манзили ёзилган хатлар ташлаб кетилган.
Тезкор тадбир давомида 2 та машинанинг давлат рақами топилган.
ИИББ жиноятда гумон қилинаётган шахс ҳақида етарлича маълумот тўплаб, уни қўлга олиш чораларини кўради.
Изоҳ (0)