20 июль, жума куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Беларуснинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат давомида асосий эътибор бўлажак Ўзбекистон–Беларусь олий даражали учрашувига тайёргарлик кўриш, жумладан ташрифнинг кун тартиби ва дастури масалаларига қаратилди.
Учрашувда Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва бошқа икки томонлама тадбирларнинг ўтказилиш муддатлари ҳам муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)