Қозоғистонда фигурали учувчи Денис Теннинг қотиллари деб тахмин қилинаётган кишиларнинг шахси аниқланди, улардан бири қўлга олинган. Бу ҳақда Tengrinews’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Олмаотада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қидирув-тергов ишларини давом эттирмоқда. Гумон қилинувчилардан бири ҳибсга олинган, иккинчиси қидирилмоқда.
Қотиллик бўйича Қозоғистон Жиноят Кодексининг 99-моддаси бўйича иш очилган.
Фигурали учувчи Денис Тен 26 ёшида вафот этди. Тен Сочи Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. 19 июль куни икки номаълум кимса унинг автомобили кўзгусини ўғирламоқчи бўлган. Спортчи буни кўриб қолиб, уларга қаршилик кўрсатган. Оқибатда ўғрилар спортчига пичоқ билан зарба берган. Шифокорлар Теннинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишган, бироқ спортчи олинган жароҳатдан ҳалок бўлган.
Денис Тен билан видолашиш маросими 21 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)