КХДРни ядросизлантириш кўп вақт олиши мумкин, дея АҚШ давлат котиби Майк Помпео 19 июль, пайшанба куни Fox News каналига берган интервьюсида маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Шимолий кореяликлар Ким Чен Иннинг Трамп билан учрашувда зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга тайёр эканини исботлади. Ҳеч ким КХДРнинг ядродан ҳоли ҳудудга айланиши яқин ҳафта ёки ой ичида юз беришини кутаётгани йўқ. Бунинг учун вақт талаб қилинади», – дейди Помпео. Бироқ давлат котиби ҳеч қандай аниқ муддат ҳақида айтмаган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Сингапурда 12 июнь куни тонгда тарихдаги илк АҚШ ва КХДР саммити доирасида учрашди.
Изоҳ (0)