Германиянинг Plaza Hotelgroup GmbH компанияси Ўзбекистон иқтисодиётига меҳмонхоналар тармоғи бўйича халқаро инвестицияларни киритмоқчи. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Plaza Hotelgroup GmbH компанияси раҳбарияти билан учрашувида маълум бўлди, деб ёзмоқда ЎзА.
Хабар берилишича, қурилиш ишлари Best Western халқаро бренди остида олиб борилади.
Plaza Hotelgroup GmbH компанияси 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозиргача Германия, Австрия, Чехия ва Нидерландия каби мамлакатларда 34 та меҳмонхона қурган. Шу билан бирга, компания меҳмонхоналарни таъмирлаш билан ҳам шуғулланади. Plaza Hotelgroup GmbH компанияси қурган ва таъмирлаган меҳмонхоналар машҳур Best Western бренди остида дунёга танилган.
Германиялик инвесторлар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида туристик меҳмонхоналар қуришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда 100 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилиши кўзда тутилган. Улар томонидан яқин 3-5 йилда 6-8 тагача меҳмонхона қурилади.
Изоҳ (0)