Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га журналист Муҳаммаджон Обидов хабар бермоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Сессияда Риштон туманидаги Чўнғара қишлоғини Сўх тумани таркибига қўшиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига 12—13 июнь кунлари амалга оширган ташрифи чоғида мазкур қишлоқнинг Риштон марказидан узоқ, Сўх тумани марказига эса яқинлиги, сув йўллари бирлиги, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-инфратузилма объектлари билан таъминланишини ҳисобга олиб, Сўх туманига қўшиш юзасидан тавсия берилганди.

Чўнғара қишлоғидаги аҳоли сони 1304 нафар, майдони 261 гектар. Риштон — Сўх оралиғидаги божхона-чегара пости ёпиқлиги туфайли туман марказидан Чўнғара қишлоғига ва аксинча бориш мушкул бўлиб, бунинг учун салкам 200 километр айланма йўл босиб, Водил божхона-чегара пунктидан ўтиб, яна 40 километр Қирғизистон ҳудудини кесиб ўтиши лозим эди. Бу эса Чўнғара қишлоғини ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб келарди. Энди эса Сўх тумани марказидан 15 дақиқада Чўнғарага бориш мумкин.

— Биз Чўнғарада янги ижтимоий объектлар қурамиз, ишчи ўринлари яратамиз, фарзандларимиз ўқиши, спорт билан шуғулланиши учун қўшимча шароитлар яратамиз. Бунинг учун Чўнғара қишлоғини ривожлантириш дастурини қабул қилдик, — деди вилоят ҳокими Шуҳратжон Ғаниев халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг сессиясида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар