Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонга кириш учун электрон визалар тизими — e-visa.gov.uz ишга тушганидан сўнг икки кун давомида 28 давлатнинг 196 нафар фуқаросидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов «Газета.uz»га маълум қилди.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Энг кўп аризалар АҚШ (33), Буюк Британия (30) ва Хитой (26) фуқароларидан келиб тушди.Польша ва Ҳиндистон фуқаролари 14 тадан ариза берган.

Шунингдек, Испания (9), Канада (8), Франция ва Нидерландия (7 тадан), Германия, Ирландия ва Италия (5 тадан), Бельгия ва Португалия (4 тадан), Венгрия, Швейцария ва Австралия (3 тадан), Австрия, Болгария, Дания, Хорватия ва БАА (2 тадан) фуқаролари ҳам мурожаат қилган.

Латвия, Литва, Македония, Норвегия, Швеция ва Саудия Арабистонидан бир нафардан фуқаро ариза тўлдирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар