15 июль, якшанба куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ИИБга ўзиники бўлмаган автомашинани сотиб юборган фуқаро устидан шикоят келиб тушди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Future Road Taxi МЧЖ ҳайдовчиси Д.В. шу МЧЖга тегишли Nexia русумли автомашинани май ойида 4 000 АҚШ долларига сотиб юборган.
Кўрилган чоралар натижасида Д.В. ушланган. Маълум қилинишича, Д.В. муқаддам ҳам судланган.
Изоҳ (0)