15 июль, якшанба куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида «Кеш-Кристал» хусусий корхонасига қарашли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехидаги суюлтирилган газ баллони жўмраги отилиб кетиши оқибатида газ сизиб чиқиб, чақнаш содир бўлган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада цех ишчилари куйиш жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.