16 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Япония ташқи ишлар вазири ўринбосари Кадзуюки Наканэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон—Япония муносабатларидаги бир қатор масалалар, жумладан «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти доирасида алоқалар, шунингдек, минтақавий мавзулар юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Япония кўп қиррали ва ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, аввало сиёсий мулоқотни фаоллаштириш тарафдори.
Учрашувда парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ҳамда Ўзбекистон ва Япония ишбилармон доираларининг тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Маданий-гуманитар, туристик алмашинувларни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш чоғида Кадзуюки Накане Ўзбекистон томонидан Япония фуқаролари учун визасиз тартиб киритилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Музокараларда Япония элчиси Нобуаки Ито иштирок этди.
Изоҳ (0)