2018 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонларида Путиндан бошқа президентлар учун соябон топилмади, деб ёзмоқда «Час Пик».
Россияда футбол бўйича Жаҳон Чемпионати ўз ниҳоясига етди. Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Россия президенти Владимир Путин иштирок этди. Президентлар футболчиларни табриклаётган вақтда «Лужники» стадионида ёмғир бошланди. Путинга шу заҳоти соябон тутилди, бироқ бошқа президентлар ёмғир остида қолди.
https://www.facebook.com/sergonaumovich/videos/991954250984277/
Воқеа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари диққатини тортди. Уларнинг аксариятини чемпионат мезбонларини маданиятсизликда айблаган.
Изоҳ (0)