Россиялик Ольга Запивохина ёшлигидан модель бўлишни орзу қилган, бироқ унинг бўйи пастлиги ва ташқи кўриниши бунга имкон бермаган, деб ёзади AdMe.
Бу орзусидан воз кечган Ольга университетда ўқиб юрган вақтида бош оғириғидан азият чеккан. Қиз бу ҳақда дўстларидан бирига айтган, дўсти эса уни шифокорга олиб борган. Аниқланишича, қизнинг бош миясида ўсимта бўлган ва бир неча марта қон кетиши кузатилган. Шифокорлар қизнинг шундай ҳолатига қарамасдан, у ҳали ҳам ўз ҳушида эканлигидан ҳайратга тушган.
Ўсимтани олиб ташлаш операцияси учун Ольганинг сочи тўлиқ олиб ташланган. Қиз касалхонага ётган вақтда мода соҳасида ишлайдиган дўстларидан бири ундан ҳол-аҳвол сўраб, хабар жўнатган. Ольга унга жавобан ўз суратини юборган.
Қиз касалхонадан чиққач, унинг суратини олган дўсти қиз билан фотосессия ўтказган ва суратларни Gucci аёллар коллекциясига юборган.
Суратлар Gucci вакилини қизиқтирган ва Ольгани Миланга чақирган. Шу тариқа Ольга Gucci аёллар коллекциясининг моделига айланган.
Изоҳ (0)