Афғонистон қишлоқ туманларини ривожлантириш ва қайта тиклаш вазирлиги дарвозалари олдида худкуш террорчи томонидан амалга оширилган портлаш оқибатида етти киши ҳалок бўлди, 15 дан ортиқ одам яраланди. Бу ҳақда Афғонистоннинг 1TV телеканали хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Кобул полиция бошқармаси ҳодиса оқибатида ўнга яқин одам жабрланганлиги, ҳалок бўлганлар борлиги ҳақида маълум қилган эди.
Вазирлик матбуот котибининг маълум қилишича, портлаш 15 июль, якшанба куни, куннинг иккинчи ярмида бинонинг кириш қисмида юз берган. Худкуш террорчи вазирлик ходимлари иш куни якунлангандан сўнг бино тарк этаётган пайтда ҳужумни амалга оширган.
Ҳозирча минтақадаги ҳеч бир гуруҳ ҳодиса учун жавобгарликни зиммасига олмади.
Изоҳ (0)