Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Японияда бутун мамлакат бўйлаб кузатилаётган кучли жазирама оқибатида 14 июль, шанба куни олти киши ҳалок бўлди, 1,5 мингдан ортиқ аҳоли касалхоналарга ётқизилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Getty

Фото: Getty

Қайд этишларича, иссиқлик зарби оқибатида 1536 киши касалхоналарга ётқизилган. Ҳозирда бутун Япония бўйлаб жазирама ва юқори даражадаги нам иқлим шароити кузатилмоқда. Мамлакатнинг айрим жанубий туманларида ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилган.

Маълумот учун, Япониядаги ўтган йилги жазирамалар оқибатида 44 киши ҳалок бўлган, бир неча ўн минг киши касалхонага тушган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар