Ҳиндистоннинг Tata Motors компанияси дунёдаги энг арзон автомобиль ҳисобланган Nano компакт-карини ишлаб чиқаришни тўхтатди, дея «Мотор» хабар бермоқда.
Ўтган ойда бор-йўғи битта машина конвейердан чиққан. 2017 йили эса бу русумдаги машинадан 275 та ишлаб чиқарилган эди. Бир дона хэтчбек ҳам экспорт қилинмаган. 2017 йилда эса уларинг 25 таси экспорт қилинган эди. Nano’нинг бозорда муваффақиятсизликка учрагани ишлаб чиқарувчининг уни арзонлаштиришга урингани билан изоҳланмоқда. Шунингдек, автомобилнинг ўзидан-ўзи ёниб кетиш ҳолатлари кўп қайд этилган.
Tata Nano’га 38 от кучига эга 624-кубли двигатель ўрнатилган.
Автомобиль нархини арзонлаштириш учун дастлаб ишлаб чиқарувчилар машинага багаж эшигини ўрнатмаган. Шунингдек, машинанинг хавфсизлик ёстиғи, тормоз кучайтиргичи ва кондиционер бўлмаган.
Tata Nano’нинг нархи 236 447 ҳинд рупийсига тенг.
Изоҳ (0)