Ўзбекистон нефть қазишни камайтириб, бензин ишлаб чиқаришни кўпайтиришда давом этмоқда. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.
2018 йилнинг январь июнь ойларида Ўзбекистон 375,2 минг тонна нефть қазиб олган. Бу 2017 йил кўрсаткичига нисбатан 9,7 фоизга камроқдир. 2017 йили мамлакатда 415,5 минг тонна нефть қазилган.
Бензин ишлаб чиқариш ҳажми 3,1 фоизга, дизель ёқилғиси ҳажми 17,9 фоизга ортган.
Кўмир қазиб олиш ҳажми кескин камайган. 2017 йили 1,98 миллион тонна кўмир олинган бўлса, 2018 йили бу кўрсаткич 1,68 миллион тоннани ташкил қилган. Яъни, кўмир ҳажми 14,8 фоизга қисқарган.
Қазиб олинаётган газ ҳажми ортишда давом этмоқда. 2017 йилга нисбатан ўсиш сурати 6,3 фоизни ташкил қилган. Умумий миқдорда 24 461,1 миллион метр куб газ олинган.
Аввалроқ, Россия Ўзбекистонга синов тарзида нефть етказиб беришни тўхтатгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)