Тошкентда 1966 йилги зилзила хотирасига 1970 йилда очилган «Жасорат» ҳайкали олдидаги майдон реконструкциядан сўнг очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
Майдонда янги ёриткичлар, ўриндиқлар ўрнатилган, гуллар экилган, ҳайкалга элтувчи зиналар ва дарахтлар ёритилган.
Бронзадан ишланган ҳайкал ҳам реставрация қилинган ва ялтироқ кўриниш касб этган. Майдон ёнидаги тротуар қизил рангга бўялган.
Ҳайкал ва майдон реконструкцияси фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан амалга оширилди.
Изоҳ (0)