«Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қарор билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузурида «Хавфсиз дарё» ДУК ташкил этилди.
«Хавфсиз дарё» ДУКнинг асосий вазифаси этиб шу жумладан дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш этиб белгиланди.
Қарорга кўра, тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозаланиши лозим бўлган дарё ўзанларининг рўйхати Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Геология ва минерал ресурслар давлат қўмиталари томонидан шакллантирилади.
Комиссия томонидан тасдиқланадиган рўйхатдаги майдонларда дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорларни жалб қилиш «Хавфсиз дарё» ДУК томонидан «Э-ИЖРО АУКЦИОН» электрон савдо майдончасида танлов йўли билан амалга оширилади.
Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш ишлари мавсумий тарзда, ер участкалари ажратилмаган ҳолда амалга оширилади.
Изоҳ (0)