8 июль, якшанба куни ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев Афғонистонда мамлакат савдо-саноат вазири Х. Расо, Темирйўллар бошқармаси бошлиғи Я. Шамс, давлат харидлари бўйича миллий комиссия раиси И. Хўтакий, транспорт вазири ўринбосари М. Султоний ва савдо-саноат палатаси раиси А. Нусрат билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Музокаралар давомида савдо алоқаларини ривожлантириш, товарларни чегарадан олиб ўтиш учун қулай шароитлар яратиш, икки томонлама бож ва тарифлар миқдорини камайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Сўнгги вақтларда савдо алоқаларининг ривожланаётганидан мамнунмиз. 2017 йил якунларига кўра, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми 19 фоизга ўсиб, 617,1 миллион долларни ташкил қилган. 2018 йилнинг 5 ойи давомида эса бу кўрсаткич 15 фоизга ўсиб, 286,7 миллион долларга тенг бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда афғон капитали иштирокидаги 110 та корхона фаолият юритмоқда. Шунингдек, Афғонистонда ҳам Ўзбекистон фуқаролари капитали иштирокидаги 8 та корхона ишлаб турибди. Ҳамкорликни кенгайтириш борасида имкониятларимиз катта. Қўшни давлатлар эканимиз ва ривожланган транспорт инфратузилмаларимиз борлигидан келиб чиқиб, икки томонлама товар айирбошлаш ҳажмини яқин вақт ичида 1 миллиард долларга етказиш имконимиз бор».Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга ташрифининг биринчи куни якунлари бўйича томонлар савдо, транспорт ва инфратузилма бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Шу билан бирга, муҳим масалалар муҳокамаси учун икки томоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларидан иборат комиссия тузишнинг зарурлиги қайд этилди.Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев
Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Термизда Ўзбекистон ва Афғонистон давлат ва хусусий секторлари вакиллари ўртасидаги музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)