• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзагрокимёҳимоя» деҳқон ва фермерларга мурожаат билан чиқди

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фермер ва деҳқонлар жуда катта синов даврига келишди. Деҳқончиликда ўзи, осон иш йўқ! Мана шу йил ҳам об-ҳаво ҳарорати деҳқонларимиз парваришлаётган экинлар учун ноқулай келди, айниқса, пахта етиштириш учун вегетация даврида керакли ҳарорат ололмай пахта ривожи бир неча кунга кеч қолмоқда. Шу билан бирга ушбу об-ҳаво табиатдаги биз етиштираётган пахтага жиддий зарар келтирувчи ҳашарот ва зараркунандалар кўпайишига сабаб бўлди.

    Ўзбекистоннинг иқлим шароити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга жуда қулай бўлиши билан бир қаторда, табиатдаги ҳашарот ва зараркунандалар яшаши учун ҳам яхши муҳит ҳисобланади.

    Албатта, бу борада олимлар ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ҳашарот ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари жиддий ўрганилиб, ўсимликка етказадиган зиёнининг олдини олиш юзасидан биологик ва кимёвий ҳимоя чоралари бўйича тавсиялар белгилаб берилган.

    Ваҳоланки, сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи деҳқон ва фермерларимиз ушбу тавсияларга аҳамият бермай, ўз устида ишламай қўйишди. Оқибатда, зараркунандаларнинг ўсимликларга зарар келтиришининг олдини олиш (профилактика) билан эмас, балки зарар келганидан сўнг ҳашаротга қарши курашишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, салбий натижаларга, яъни катта меҳнат ва маблағ сарф қилиб етиштирилаётган ҳосилнинг 30-40 фоизини йўқотишга олиб келмоқда.

    Ўзбекистон шароитида пахта етиштиришда асосий зараркунандалар аниқ бўлиб, булар Кузги тунлам (илдиз қурти), шира, трипс, ўргимчаккана, беда ва ғўза қандаласи ҳамда кўсак қурти ҳисобланади.

    Ҳозирги кунда пахтадаги ҳашарот ва зараркунандаларга қарши курашиш учун «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти омборларида барча турдаги кимёвий препаратлар захираси мавжуд ва жойларда отряд усулида қарши кураш ишлари олиб борилмоқда.

    Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда соҳа мутахассислари, тегишли ташкилотлар ва ҳурматли фермерлар:

    «Пахта етиштиришда жойлардаги ҳашарот ва зараркунандалар тарқалган ўчоқ ҳудудлар ва контурлар сизларга маълум. Тавсия қилардикки, ушбу мавсум йилида ва бундан буён ҳашаротларни зиён келтириши билан эмас, зиён келтиргунига қадар (профилактик) кимёвий ишловларни ўз вақтида ўтказилишини ташкил қилайлик ва меҳнатимиз натижасини хирмонга тўлиб тошиб кетадиган ҳосил билан ҳамда хонадонларимиздаги файз-у-баракасида кўрайлик», дейилади «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти мурожаатида.

    Маълумот учун телефон рақамлари: (0-371) 200-09-11

    09.07.2018, 18:00   Изоҳ (0)   26275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Samsung техникасининг яхши танлови энди GoodZone дўконида

    09.07.2018, 15:00

    Келажак боғи: шаҳарликлар Ташкент City’даги янги боғни муҳокама қилишди

    05.07.2018, 18:00

    iPhone X, Sony Playstation 4 ва Apple watch’дан бирини ютиб олинг!

    05.07.2018, 17:00

    Хитой, Корея, Польша, Россия давлатларида имтиҳонларсиз грант асосида таълим олиш имкониятини қўлдан бой берманг!

    05.07.2018, 12:00

    Сиз қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчимисиз? Discover Invest билан ҳамкорлик қилинг!

    05.07.2018, 09:00

    Оилангиз учун энг аълосини танланг!

    04.07.2018, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.