Ўзбекистон Россияга тўтиқуш экспорт қилувчи асосий мамлакат бўлди. Бу ҳақда «Россия экспортёрлари» ягона ахборот порталига таяниб, «Spot» хабар берди.
2017 йили Россияга 22 минг долларлик 17,08 мингта тўтиқуш импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 19 фоизга кам.
Импортнинг энг паст кўрсаткичи 2017 йилга тўғри келган (82 фоиз). 2015 йил тўтиқушлар импорти 122 минг долларга тенг бўлган.
2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон (40,7 фоиз), Мали (33,3 фоиз) ва Соломон ороллари тўтиқушларни (18,5 фоиз) Россияга импорт қилувчи асосий мамлакатларга айланди.
2017 йили Россияга 2 та мамлакат тўтиқушларни экспорт қилган: Ўзбекистон (78,3 фоиз) ва Суринам (16,7 фоиз).
Дунё мамлакатларига тўтиқушларни экспорт қилувчи асосий мамлакат — Жанубий Африка Республикаси (28 фоиз). 2017 йили Бангладеш (12,3 фоиз), Япония (9,6 фоиз) ва Корея (9,4 фоиз) асосий таъминотчилар бўлди.
Изоҳ (0)