Рохинжа элати вакиллари Мьянма расмийлари томонидан кўп сонли ҳуқуқбузарликлар сабабли мамлакатни тарк этишни давом эттирмоқда. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн БМТ Кенгашининг 38-сессиясида маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Рохинжа элатининг минглаб вакиллари Ракхайнни тарк этишда давом этмоқда. Июнь ойи ўрталари маълумотига кўра, Бангладешга 11 432 киши кириб келган. Апрелда 140 нафар рохинжа марказий Ракхайнни қайиқларда тарк этган ва Малазия ва Индонезия соҳилларига етиб олган. Шу қайиқлардан биридаги ўн киши ҳалок бўлганлиги хабар қилинмоқда», — деди у.
Ал-Ҳусайннинг сўзларига қараганда, янги қочоқлар зўравонлик, инсон ҳуқуқларини тақиб этиш ва бузиш, жумладан, одам ўлдириш ва рохинжа уйларига ўт қўйишлар давом этаётганлигини тасвирлаб берган. Шунингдек, кишиларнинг йўқолиб қолаётганлиги маълум қилинган.
БМТ Олий комиссари шу муносабат билан БМТ Хавфсизлик Кенгашини рохинжа элатига нисбатан амалга оширилган инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид бўйича барча гумонларни текшириш учун Мьянма ишини зудлик билан Халқаро жиноят судига топширишга чақирди.
Изоҳ (0)