Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари 3—6 июль кунлари Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича вазирлар конференциясида иштирок этмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.
Конференциянинг асосий мақсади 2015—2030 йилларга мўлжалланган Табиий офатлар хавфини камайтириш бўйича Sinday дастурини амалга ошириш масаласини муҳокама қилишдан иборат.
Анжуманда дунёнинг 60 дан ортиқ давлатлари, шу жумладан, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатларидан вакиллар қатнашмоқда. Тадбир натижасида Улан-Батор декларацияси қабул қилинади.
Изоҳ (0)