Индонезиянинг Сулавеси ороли қирғоқлари яқинида паромнинг чўкиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 тага етди. Бу ҳақда AP’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Қутқарув операциясининг бошлиғи берган маълумотларга қараганда, авария вақтида паром бортида 164 та йўловчи ва экипаж аъзолари бўлган. 130 нафар киши қутқарилган. 3 кишини қидириш ишлари давом этмоқда, улар паромнинг ичида қолиб кетган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, паром Индонезиянинг Сулавеси ороли қирғоғи яқинида 3 июль, сешанба куни чўккан. Табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлигининг вакили берган маълумотларга қараганда, ҳалокат юз беришига паром бортининг чап томони тешилиб қолгани сабаб бўлган.
Изоҳ (0)