«Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.
Қарор билан фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ташкил этилди.
Марказлар фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби юритилишини таъминлайди.
Қарорга кўра, бир ой муддатда фермер хўжаликларида соддалаштирилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритишга мўлжалланган махсус дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, у Марказлар ва фермер хўжаликларига бепул тарқатилади.
Изоҳ (0)