Азамат Ҳамроев Зангиота agrosаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. Коллежнинг 15 сотих тажриба майдонида уч йилдан буён помидор экиш билан шуғулланади. Ҳосилнинг бозори чаққон. Кўчатлар гулини чанглантиришда асаларилардан фойдаланилади. Томчилатиб суғориш орқали сув ва минерал ўғитларнинг 90 фоизи тежалмоқда, деб ёзади ЎзА.
Азамат ёш бўлишига қарамай ернинг, деҳқончиликнинг «тили»ни яхши тушунади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг «Ёшлар қаноти» томонидан ташкил этилган «Ёш инновациячи» кўрик-танловида иштирок этган ёшлар турли соҳаларда ўзаро тажриба алмашди. Ишлаб чиқариш ва сервис, туризм, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш борасида ишлаб чиқилган инновацион ғояларга эга ёшлар учун мазкур танлов мулоқот майдонига айланди.
Азамат ўзи каби тўрт тенгдоши билан бирга Жанубий Американинг ёввойи помидорига ўзимизнинг жайдари помидорни пайванд қилган. Ҳозирда ички бозор учун маҳсулот етиштираётган бўлса, келгусида экспортбоп, сифатли маҳсулот етиштиришни йўлга қўйиш ниятида. Шу билан бирга полиз маҳсулотларини қайта ишлаш борасида ҳам креатив ғоялари бор.
Изоҳ (0)