Италиялик қўшиқчи Тото Кутуньо Бельгияда шошилинч равишда шифохонага ётқизилди, шу сабабдан унинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда La Repubblica’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
74 ёшли Кутуньо Бельгиядаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Серен шаҳри мерияси вакилининг маълумотларига қараганда, артистнинг юраги билан боғлиқ муаммолари бор.
Хонанданинг ўзи бирор жиддий касаллиги борлигини инкор қилган, унинг сўзларига қараганда, ҳаммасига иссиқ об-ҳаво сабабчи бўлган.
«Ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Шифохонада менга уйдагидай шароит яратиб беришди. Бу ерда Италия ва Россиядан шифокорлар ҳамда тиббий ходимлар бор. Менинг мухлисларим мени шифохонада ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бир ҳафтадан сўнг мен шифохонадан чиқаман, бир неча кун дам олгач яна халқаро турга жўнаб кетаман», — дейди хонанда.
Кутуньонинг матбуот хизмати унинг шифохонага ётқизилишининг сабаби юраги билан боғлиқлиги тўғрисидаги маълумотни тасдиқламаган. Хонанданинг саломатлиги хавф остида эмаслиги хабар қилинган.
Изоҳ (0)