Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказига ОАВ вакиллари ташрифидан сўнг ушбу мавзуга қизиқиш билдирилган кўплаб хат ва мурожаатлар олинди. Бу ҳақда ИИББ матбуот маркази маълум қилди.

Фото: ИИББ матбуот маркази

Фото: ИИББ матбуот маркази

Марказда вақтинча бўлиб турган шахслар учун моддий ва маънавий ёрдам жуда муҳим. Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ бу ерда кўнгилочар тадбирлар, психологик машғулотлар ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Шунингдек, мурувват тариқасида аёллар ва эркаклар кийимлари ва кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулотлар, гигиена воситалари (совун, шампун, кир ювиш кукуни, тиш пастаси, тароқ, сочиқ), озиқ-овқатлар қабул қилинади.

Фото: ИИББ матбуот маркази

Фото: ИИББ матбуот маркази

Марказ манзили: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Чашма кўчаси, 3-уй.

Тошкент шаҳар ИИББ ва Муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш маркази шу кунларда марказдаги шахслар учун ёрдам қўлини чўзаётган барчага миннатдорчилик билдиради.

Фото: ИИББ матбуот маркази

Фото: ИИББ матбуот маркази

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)