Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг июнь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг 0,8 фоизга қимматлашиши умумий истеъмол нархлари индекси (ИНИ)нинг 0,3 фоиз даражада ошишига олиб келди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, ЎзА хабар берди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Автомобиллар учун ёқилғи ҳамда қурилиш материалларидан ташқари ушбу гуруҳнинг асосий турдаги маҳсулотлари нархлари орасида сезиларли ўзгаришлар кузатилмади.

Аҳоли учун автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчалари орқали сотилаётган пропан нархининг қимматлашиши асосий турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар гуруҳи индексининг кўтарилишида асосий таъсир омили сифатида қайд этилган.

Республика бўйича ой давомида ушбу маҳсулотнинг нархи ўртача 63,3 фоизга қимматлади. Мамлакатнинг баъзи ҳудудларида унинг нархи 2 баробар ва ундан юқори даражада кўтарилган (Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари шулар жумласидан).

Биржадаги котировка нархлари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари бозорида шаклланаётган ҳолатлар пропан нархлари даражасининг сезиларли даражада қимматлашишига ўз таъсирини ўтказди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Қурилиш материаллари нархлари ой давомида ўртача 1,5 фоизга ошди. Цемент ва гулқоғознинг нархи гуруҳ таркибидаги бошқа маҳсулотларга нисбатан бирмунча сезиларли даражада қимматлади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)