Ўзбекистоннинг энг эски ва нуфузли газеталаридан бири — «Ўзбекистон овози» 100 ёшга тўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Шу муносабат билан таҳририят журналистлар ўртасида шахмат турнири ўтказди. Мусобақа республика ихтисослашган болалар-ўсмирлар шахмат мактабида бўлиб ўтди.
Турнир сўнгида мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпиони Исломбек Синдаров 13 доскада журналистлар билан ёлғиз ўзи дона сурди.
Изоҳ (0)