Бутун дунё Россия президенти Владимир Путин ва унинг америкалик ҳамкасби Дональд Трампнинг 16 июль кунги учрашуви Хельсинкининг айнан қайси қисмида бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумотни кутар экан, фин ОАВлари журналистлари бу Вантаа шаҳридаги Кёнигстед қўрғони бўлиши эҳтимоли юқори деб ҳисобламоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ Дональд Трамп ва Владимир Путин Хельсинкида учрашиши маълум бўлди. Кремлнинг маълум қилишича, саммитда президентлар икки томонлама алоқаларни ривожлантиришнинг келажакдаги истиқболлари, халқаро кун тартибдаги актуал масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Қўрғон 35 гектар ҳудудга эга бўлиб, жанубда Вантаа дарёси билан чегарадош, шимол, ғарб ва шарқ томонлардан ўрмонлари билан қуршаб олинган. Ҳудудга ягона, яхши қўриқланувчи йўл орқали кириш мумкин. Шу тариқа, у энг ҳимояланган жойлардан биридир.
Қўрғон Финляндия ҳукумати, парламент, суд инстанциялари вакиллари томонидан, шунингдек халқаро музокаралар учун қўлланилади. 2018 йилда муҳим учрашувлар: КХДР ва АҚШ делегацияларининг музокаралари, шунингдек, Россия Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ва АҚШ Қуролли кучлари раҳбарлар штаби бирлашган қўмитаси раиси Жозеф Данфорднинг учрашуви айнан шу ерда бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)