Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Учкўприк туманида Zinnur servis pharm дори воситалари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Янги корхонанинг очилиш маросимида «Дарё» мухбири ҳам иштирок этиб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Ишлаб чиқариш қувватлари ҳажми ва маҳсулот тури бўйича Фарғона вилоятида ягона бўлган корхона аҳолини арзон ва сифатли дори маҳсулотлари билан таъминлайди.

Янги корхона йилига 2,5 миллион қадоқ таблетка ва капсула, 200 минг тубик маз маҳсулотлари тайёрлаш имкониятига эга. Лойиҳага жами 3 миллиард 100 миллион сўм маблағ сарфланган бўлиб, унинг 1 миллиард 100 миллион сўми «Халқ банк»ининг Учкўприк туман филиали томонидан ажратилган.

«Корхона Хитой ва Россиядаги етакчи фармацевтика компанияларининг замонавий технологиялари билан жиҳозланди. Жорий йил якунига қадар парацетамол, лоперамид, диазолин, линекс, синафлан каби 10 турдаги дори воситалари ишлаб чиқарилади. Келгусида маҳсулот турини 40—50 тага етказиш режалаштирилган. Корхона тўлиқ ҳажмда иш бошлагач, маҳсулотларнинг бир қисми қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон давлатларига экспорт қилинади. 20 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, тиббиёт коллежларининг фармацевтика йўналиши битирувчилари бандлиги таъминланди,» – дейди корхона раҳбари Ўткирбек Зияталиев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Жулия Робертс ўзи овқат пиширади, болаларини мактабга олиб боради, итлари билан сайр қилади ва “Оскар”дан кўра оддий ҳаётни қадрлайди
Марказий Осиё
Туркманистон бу йил 1 млн тоннадан ортиқ пахта йиғиб олишни режалаштирмоқда
Маҳаллий
Навоийда ўзганинг 31 бош қўйини ўғирлаган шахслар қўлга олинди