Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилоятида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида Хоразм вилояти ИИБ патруль-пост хизмати баталёни таркибида велосипедли патруллик гуруҳларининг фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га идора вакиллари маълум қилди.

Хоразм вилояти ИИБ патруль-пост хизмати

Хоразм вилояти ИИБ патруль-пост хизмати

Велосипедда патруллик қилиш ички ишлар ходимлари учун тунги пайтларда кўп қаватли уйларнинг олдида ҳаракатланишда ортиқча шовқин чиқармаслиги, шунингдек йўлакчалардан ҳаракатланиш имкониятининг мавжудлиги билан қулайлик яратмоқда.

Бундан ташқари илгари пиёда патрулликни амалга ошириб келган ходимлар велосипедли патруллик гуруҳларига айлантирилиши натижасида уларнинг хизмат ҳудудларини кенгайтириш имконияти пайдо бўлади.

Патруль-пост хизмати логатипи туширилган ушбу велосипедлар ходимларнинг иш қуроллари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори-дармонлар учун мўлжалланган махсус қутича билан жиҳозланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда