Июль ойида Тошкентда Ўзбекистон – Германия савдо уйи очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон савдо-саноат палатаси маълум қилди.
Лойиҳа ONS Frankfurt GmbH (Германия) компаниялар гуруҳи томонидан реализация қилинмоқда.
Савдо уйи Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари компаниялари ўртасида экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш учун платформа бўлиб хизмат қилади. Лойиҳа, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига инвесторлар ва замонавий технологиялар жалб қилиш майдончасига айланади.
Савдо уйи Ўзбекистонга энг замонавий асбоб-ускуналар экспорт қилиши ҳамда шу билан боғлиқ комплекс хизмат таъминотини амалга ошириши кутилмоқда.
Изоҳ (0)