«Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан «Донолик ва ташаббускорлик — сиёсий етакчилик мезони» шиори остида ўтказилаётган «XXI аср аёли» кўрик-танловининг Навоий вилояти босқичи ғолиблари тақдирланди, деб ёзади ЎзА.
Танлов низомига кўра, иштирокчилар «Партия — менинг тақдиримда», «Агар мен депутат бўлсам…», «Лойиҳалар танлови» шартлари бўйича ўз билим ва интеллектуал салоҳиятини синовдан ўтказди. Улар ўз ҳудудида партия сафига янги аъзоларни жалб этиш, партиянинг дастурий мақсад ва ғояларини тарғиб қилишга йўналтирилган лойиҳалардаги иштироки ҳамда давлат ҳокимияти маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари ваколатларидан самарали фойдаланиш, фуқаролар мурожаатини ҳал этиш, жамоатчилик эътиборини мавжуд муаммоларга қаратиш юзасидан тайёрланган тақдимотини намойиш қилди.
Беллашувда Зарафшон шаҳри вакили Дилнавоз Носирова биринчи ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Изоҳ (0)